"ЛУОС" - СБР КОНТЕЙНЕР
ОҚОВА СУВ ТОЗАЛАШ ИНШООТИ

(ЛУОС) Оқова сув тозалаш иншоотларини ҳар қандай жойга ўрнатиш мумкин: канализациён тармоғи мавжуд бўлмаган аҳоли яшаш пунктлари, хусусий уйлар, кўп қаватли тураржойлар, корхоналар ва бошқалар.

ЛУОС бир нечта бўлимларга бўлинган контейнердир. Ҳар бир бўлинманинг ўзига хос техник хусусияти бор.

ЛУОС Контейнерини ер устига ёки ер остига ўрнатиш мумкин, эслатиб ўтамизки, бу типдаги иншоотларнинг тўртбурчак шаклда бўлиши маъқул эмас, чунки тўртбурчак ЛУОС ерга кўмилганида деворларга тупроқ босими кўпроқ бўлади. Силиндр шакли эса анча яхши, чунки тупроқ босими унинг атрофига тенг тақсимланади. Ер ости Луосъларини силиндрсимон қилиб қуриш ягона кафолатли танловдир. Таъкидлаш жоизки, ускунанинг умумий ўлчамлари қанчалик катта бўлса, у шунчалик самарали ишлайди.

Баъзи бепарво ишлаб чиқарувчилар, тузилмалар ҳажмини кам ҳисоблаб, етарлича филтр қўйганлигини айтишади. Ишончимиз комилки, ҳар қандай филтрлар, агар уларга юқори даражада кирланган сув кирса, жуда тез тиқилиб қолади. Ҳар ҳафта филтрларни алмаштириб ортиқча ҳаражат қилишни ҳеч ким хоҳламайди.
Ёмғирдан кейинги тўпланган лойли ва ифлос сув тиниб, чўкма тубига тушганда, сув шаффоф бўлиб қолишини ҳар биримиз кўрганмиз ва биламиз. Биз ҳам СБР филтрларнинг тиқилиб қолмаслиги учун, чиқинди сувни филтрга юборишдан олдин бу сувни тиндириб оламиз (ёмғир суви мисолидаги каби).
Ўрнатиш шартларига ва дренажларни олиб келиш талабларига кўра сув тозалаш иншоотларини қўшимча ускуналар билан жиҳозлаш мумкин.

СБР технологиясининг асосий афзалликлари:

  • Тозалаш жараёнини ёпиқ ҳолатда бажариш (ёқимсиз ҳидлар чиқмаслиги учун);
  • Канализация оқимининг ҳажми ва кирлик даражасининг ўзгарувчанлигига тез мослашиш;
  • Анаеробик ва аеробик босқичларнинг ўзгартирилиши орқали сувни юқори даражада тозалаш;
  • Бошқариш ва ишлатиш тизимининг осонлиги;
  • Кичик майдонга жойлаштириш имконияти;
  • Ер ости ва ер устига ўрнатиш имкони;
  • Оддий усулдаги сув тозалаш иншоотларига қараганда камроқ электр ҳаражати;
  • Ишни тўлиқ автоматлаштириш;
  • Эски усулдаги сув тозалаш иншоотларига нисбатан арзон.
ЕКОЛОГИК СЕРТИФИКАТ

ЭКОЛОГИК СЕРТИФИКАТ

Ҳеч бир босқичда инсон ва екотизим учун зарарли бўлган ҳеч қандай кимёвий воситалар, қўшимчалар ва усуллардан фойдаланилмаганлиги ҳақида.

МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

Сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат.

ЕКОЛОГИК СЕРТИФИКАТ

ЭКОЛОГИК СЕРТИФИКАТ

Ҳеч бир босқичда инсон ва екотизим учун зарарли бўлган ҳеч қандай кимёвий воситалар, қўшимчалар ва усуллардан фойдаланилмаганлиги ҳақида.

"Sabo Hamkor" маҳсулотларининг афзалликлари:

Маҳсулот ассортиментида чиқинди сув ва канализация тозалаш учун маҳаллий тозалаш иншоотлари мавжуд. Ушбу соҳадаги кўп йиллик тажриба саноат корхоналарида ва уй хўжаликларида фойдаланиш учун самарали ва амалий ускуналар ишлаб чиқаришга имкон беради. Корпус ва тизимнинг бошқа элементлари, агар керак бўлса, иш шароитлари ва талаб қилинадиган ишлаш кўрсаткичларига нисбатан кўп даражали комплексларни ёки оддий иншоотларни ташкил этадиган малакали муҳандисларнинг лойиҳалари бўйича белгиланган стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилади.

* Ўзбекистондаги бошқа маҳаллий тозалаш иншоотларидан сув тозалаш босими ва амалга оширилиш мураккаблиги билан ажралиб туради. Профессионал мутаҳасислар юқори сифатли иш олиб боради, ўрнатиш жойидан ва тупроқнинг хусусиятларидан, ўрнатиш шароитларидан қатъий назар тизимнинг узоқ умр кўришини таъминлайди.

* Ускуналар энг сўнгги ишлаб чиқариш технологияси туфайли чиқинди сувни доимий равишда юқори даражада тозалайди. Бошқа маҳаллий сув тозалаш иншооти ишлаб чиқарувчилар шовқинсиз ва ёқимсиз ҳидларсиз барқарор ишлашни таъминлай олмайдилар, бизнинг компаниямиз бунга кафолат беради.
* Мижознинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда индивидуал техник хусусиятли лойиҳа ишлаб чиқишимиз мумкин.
* Ўрнатиш ишлари буюртмачининг меъёрлари ва афзалликларига мувофиқ амалга оширилади, ер ости ёки ер устига жойлаштириш мумкин.

Build a web page with Mobirise