"МБР КОНТЕЙНЕР" ОҚОВА СУВ ТОЗАЛАШ ИНШООТИ


МБР оқова сув тозалаш иншоотлари ҳар қандай жойдаги чиқинди сувларни биологик тозалаш самарадорлигига минимал молиявий харажатлар билан эришиш имконини беради. Бундан ташқари, МБР контейнер ишлаши катта энергия сарфини талаб қилмайди. Улар минимал технологик ускуналар тўплами билан жиҳозланган (насослар, компрессорлар ва бошқалар), бу эса қурилмаларнинг ишламай қолиш эҳтимолини камайтиради.

МБР контейнер оқова сув тозалаш иншоотлари операцион ходимлар томонидан доимий назоратни талаб қилмайди. Узлуксиз ишлашини эса автоматлаштирилган тизим таъминлайди. МБР технологиясининг муҳим афзалликларидан бири - анъанавий тозалаш иншоотларига қараганда 20 - 50% камроқ лой (чиқинди) чиқаради. Бу эса ўз навбатида лойни (чиқиндини) ташиш ва йўқ қилиш харажатини камайтиради.

ЭСКИ ТЕХНОЛОГИЯ ВА МБР ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ЧИҚИНДИ СУВ ТОЗАЛАШ ЖАРАЁНИ:

Mbr va SBR farqlari

МБР контейнерлари кичик ўлчамлари туфайли, ихчам дизайндаги тайёр иншоотларни тақдим этади.
Ишлаш барқарорлиги - МБР технологияси ҳар хил шароитларга мослашиб барқарор ишлайди.

Атроф муҳитга ёки шаҳар канализациясига тушириш учун кимёвий ва бактериологик кўрсаткичлар жиҳатидан махсус сифат талабларига жавоб беради. Шифохоналар, диспансерлар ва бошқа тиббиёт муассасаларининг юқумли касалликлар бўлимлари, ўртача уй хўжалигига нисбатан ифлосланиш даражаси ошган оқова сувларни тозалаш учун МБР технологик воситаларидан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир.

MBR membrana texnologiyasi

МБР

(МБР) Мембрана биореактори нима? қандай ишлайди?

МБР - мембрана ултрафилтри ва аероб биологик тозалаш реакторининг бирлаштирилишидан майдонга келган чиқинди суви тозалаш технологиясидир.

Бу технологияда чиқинди сув 0,2 микрон катталикдаги тўқима филтрдан ўтказилади.

Чиқинди сувда 0,2 микрондан катта бўлган барча моддалар ушлаб қолиниб, тоза сув насос ёрдамида тортиб олинади.

Филтр юзасидаги давомий оқим соясида филтрланган қаттиқ моддалар биореакторнинг тешикларига тиқилиб қолишининг олди олинади.

Мембрана филтри тўқимасида тўпланиб қолган чиқиндилар биологик тозалаш жараёнига қайтарилади.

МЕМБРАНА ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ
АФЗАЛЛИКЛАРИ:

* Сувни юқори даражада тозалайди;
* Камроқ чиқинди (лой) чиқаради;
* Камроқ энергия сарф этади;
* 70% камроқ жой эгаллайди.

ҚЎЛЛАНИШ СОҲАЛАРИ

* Маиший ва саноат чиқинди сувларини тозалаш;
* Суғориш учун сувни қайта ишлаш;
* Ёмғир сувини қайта ишлаш;
* Юқори даражада кирланган сувни қайта ишлаш.

ЕКОЛОГИК СЕРТИФИКАТ

ЭКОЛОГИК СЕРТИФИКАТ

Ҳеч бир босқичда инсон ва экотизим учун зарарли бўлган ҳеч қандай кимёвий воситалар, қўшимчалар ва усуллардан фойдаланилмаганлиги ҳақида.

МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

Сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат.

ЕКОЛОГИК СЕРТИФИКАТ

ЭKOLOGIK SERTIFIKAT

Ҳеч бир босқичда инсон ва экотизим учун зарарли бўлган ҳеч қандай кимёвий воситалар, қўшимчалар ва усуллардан фойдаланилмаганлиги ҳақида.

"Sabo Hamkor" маҳсулотларининг афзалликлари:

Маҳсулот ассортиментида чиқинди сув ва канализация тозалаш учун маҳаллий тозалаш иншоотлари мавжуд. Ушбу соҳадаги кўп йиллик тажриба саноат корхоналарида ва уй хўжаликларида фойдаланиш учун самарали ва амалий ускуналар ишлаб чиқаришга имкон беради. Корпус ва тизимнинг бошқа элементлари, агар керак бўлса, иш шароитлари ва талаб қилинадиган ишлаш кўрсаткичларига нисбатан кўп даражали комплексларни ёки оддий иншоотларни ташкил этадиган малакали муҳандисларнинг лойиҳалари бўйича белгиланган стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилади.

* Ўзбекистондаги бошқа маҳаллий тозалаш иншоотларидан сув тозалаш босими ва амалга оширилиш мураккаблиги билан ажралиб туради. Профессионал мутаҳасислар юқори сифатли иш олиб боради, ўрнатиш жойидан ва тупроқнинг хусусиятларидан, ўрнатиш шароитларидан қатъий назар тизимнинг узоқ умр кўришини таъминлайди.

* Ускуналар энг сўнгги ишлаб чиқариш технологияси туфайли чиқинди сувни доимий равишда юқори даражада тозалайди. Бошқа маҳаллий сув тозалаш иншооти ишлаб чиқарувчилар шовқинсиз ва ёқимсиз ҳидларсиз барқарор ишлашни таъминлай олмайдилар, бизнинг компаниямиз бунга кафолат беради.

* Мижознинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда индивидуал техник хусусиятли лойиҳа ишлаб чиқишимиз мумкин.
* Ўрнатиш ишлари буюртмачининг меъёрлари ва афзалликларига мувофиқ амалга оширилади, ер ости ёки ер устига жойлаштириш мумкин.

How to set up a site - Go now